Шавкат Мирзиёев: «Хориждан келадиган мухолифатга қаршиман»

Шавкат Мирзиёев: «Хориждан келадиган мухолифатга қаршиман»

president.uz

27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабнинг янги биносида ёшлар билан учрашган президент Шавкат Мирзиёев сиёсий мухолифат борасида фикр билдириб ўтди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, давлат раҳбари оппозицияга қарши эмаслиги, аммо у четдан кириб келишини ёқламаслигини билдирган.

«Интернетда мухолифат ҳақида гап кетяпти. Менга ҳам «Оппозиция йўқ», деб айтишади. Оппозиция нима у? У қандай фойда беради?

У шу ерда бўлиши керак. Қандай қилиб четдан келади? Бу ернинг шарт-шароити, муҳитини билмайди.

Албатта, мен президент сифатида мухолифатга қарши эмасман. Лекин у ўзимизда шаклланиши керак, бунинг учун шу ерда муҳит яратилиши керак. Токи у одамларнинг муаммоларини билсин, шу ерда нон еб, шу ерда сув ичган бўлсин», – деди президент.

Президент хориждан келадиган мухолифатга қаршилигини таъкидлаган.