Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида рўй берган табиий офат туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абега ҳамдардлик билдирди.
Кучли ёғингарчилик туфайли Японияда 145 минг киши эвакуация қилинади
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий таъзия изҳор қилиб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, Япониянинг жануби-ғарбидаги кучли ёғингарчилик туфайли, Кумамото префектурасида 100 мингга яқин одам эвакуация қилинди.
Кагосима ва Кумамото префектураларида ёмғир туфайли энг юқори даражадаги, бешинчи даражадаги хавф эълон қилинди. Ушбу даража маҳаллий аҳоли учун «Ҳаётингизни асранг!» деган маънони англатади. Метрология хизматининг огоҳлантиришича, ёмғир шу даражада кучли бўладики, маҳаллий аҳоли ҳаёти давомида бунақасини кўрмаган.
Ҳозиргача, кучли ёғингарчилик туфайли мамлакатда 52 киши ҳалок бўлди, икки киши оғир аҳволда, 12 киши эса бедарак йўқолди.