Аввал хабар қилганимиздек, кеча Бош вазир бошчилигидаги Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Вазирларнинг ҳар бири бу борада Бош вазир Синдзо Абега ёзма мурожаат қилган.
Шунингдек, овоз бериш натижаларига кўра Абенинг партияси Либерал демократик партия вакили Ёсихидэ Суга бош вазирликка сайланди. Парламентдаги 462 депутатдан 314 нафари уни ёқлаган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Ёсихидэ Сугага унинг мамлакат Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
Мактубда икки томонлама муносабатларда юксак даражага эришилгани таъкидланган ҳамда Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирилган.