Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шахмат федерацияси билан боғлиқ миллионлар очиқланди
20.02.2022 09:15,  
281

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Ўзбекистон Шахмат федерацияси билан боғлиқ молиявий операциялар” тўғрисидаги мақола юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилаётганлиги маълум қилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Ўрганиш натижасига кўра, Ўзбекистон Шахмат федерациясига 2020-2021 йиллар давомида давлат бюджетидан маблағлар тўғридан-тўғри ажратилмаганлиги, фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига асосан ўтказилган спорт тадбирлари учун Туризм ва спорт вазирлиги томонидан маблағлар молиялаштирилганлиги аниқланди.    

Жумладан, Ўзбекистон шахмат федерациясига 2020 йил учун маблағ ажратилмаган, 2021 йил давомида эса жами 6 та тадбир учун 2 млрд. 834,8 млн. сўм маблағ молиялаштирилиб, федерация томонидан 2 млрд. 208,4 млн. сўм сарфланган ҳолда, қолган 626,4 млн. сўм маблағлар вазирликка қайтарилган.

Шахмат федерацияси нодавлат нотижорат ташкилоти бўлгани боис, тўпланган ҳужжатлар “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасига асосан Адлия вазирлигига юборилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан