Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда
13.05.2020 14:11,  
368

Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов маълум қилди.

Бурҳоновнинг таъкидлашича, шу вақтгача Давлат солиқ қўмитаси раислик қилиб келган Беҳзод Мусаев Ўзбекистон бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

“Айни пайтда сиёсий партиялар фракциялари томонидан ҳукуматдаги янги тайинловлар масаласи кўриб чиқилмоқда. Ушбу номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 13 май бўлиб ўтадиган ялпи мажлисида маъқулланиши кутилмоқда”, — дейилади депутат Бурҳонов қолдирган хабарда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси раиси партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси Бош Вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига шу пайтгача Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимида фаолият олиб борган Мусаев Беҳзод Анварович номзодини маъқуллаганини маълум қилди.

Шунингдек, Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимига шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб борган Қудбиев Шерзод Давлятович номзоди маъқулланди.

Қонунчиликка кўра, парламент томонидан маъқулланган ҳукумат аъзоси номзоди Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан