“Давлат солиқ хизмати органлари фаолияти энди янада шаффоф”, дея расмий равишда маълум қилди бугун Солиқ қўмитасининг амалдаги раиси Шерзод Кудбиев.
Рақамли иқтисодиётга ўтар эканмиз, демак ҳар бир жараён бўйича рақамларда ифодаланган кўрсаткичларни очиқ эълон қилишимиз зарур. Сўнгги пайтларда солиқ органлари солиқ маъмурчилигини рақамлаштириш бўйича катта йўлни босиб ўтди ва бу борада ҳали кўп ишларни қилишимиз лозим. Шу билан бирга, бугунги кунда солиқ органлари жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига олинган маълумотларни очиқ эълон қилишга тайёр.
Жорий йилнинг 1 декабридан эътиборан ҳар куни эълон қилинадиган ахборотларни кузатиб боришингизни ва биринчилардан бўлиб солиқ маъмурчилигига доир янгиликлардан хабардор бўлишингизни тавсия қиламиз", дейилади Солиқ қўмитаси раиси баёнотида.