Баъзи ОАВларда Халқаро пресс-клуб фаолиятини тугатгани ҳақида гап-сўзлар тарқалгач, пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев бўлиб ўтаётган воқеаларга изоҳ берди, деб ёзмоқа Дарё нашри.
У бундай миш-мишларга: «Халқаро пресс-клуб ўз фаолиятини тугатгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Пресс-клуб ўз режаси бўйича ишлашда давом этади, аммо баъзи техник сабабларга кўра, ҳозирча жонли эфирга чиқиши тўхтатилган», дея изоҳ берди.