Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шерзод Шерматов: муҳокамаларга сабаб бўлган қарор Конституцияга зид эмас
19.06.2019 19:54,  
19

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов журналистлар томонидан қўшимча квотанинг пуллик бўлиши Конституцияга зид эмаслигини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматов журналистларнинг саволларига жавоб қайтармоқда.

Журналистлар томонидан қарордаги қўшимча квотанинг пуллик бўлиши Конституцияга зид эмасми, деган савол ўртага ташланди.

Шерзод Шерматов Конституцияга зид эмас, дея жавоб берди.

“Бу ерда ҳеч кимнинг ҳуқуқи бузилмаяпти. Қўшимча квота пуллик бўлиб ҳеч бир бола таълимдан қолиб кетмайди. Конституцияда ҳамма боласини битта мактабга жойлаштирсин, деган гап йўқ. Мактаб ишлари давлат назоратидадир, дейилган унда”, - деди вазир.

Шунингдек, ҳеч ким фуқароларни бепул таълимдан маҳрум этмаётганини қўшимча қилди.

Муҳокамага сабаб бўлган қарорда 2019—2020-ўқув йили учун болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш 2019 йил 20 июндан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали босқичма-босқич жорий этилиши ва мактабларга пуллик қабулларнинг жорий қилиш назарда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан