Шифокорлар нон юрак учун фойдали эканлигини аниқлади

Шифокорлар нон юрак учун фойдали эканлигини аниқлади

Испаниялик олимлар ҳар куни меъёрида нон истеъмол қилишни тавсия этмоқда. Нонга кўпинча вазннинг ортишига сабаб бўлувчи углевод ва крахмал манбаси сифатида қаралади. Натижада хушқомат бўлишни истаганлар, нондан воз кечади.

Лекин барселоналик тадқиқотчилар нонни кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатидан ўчирмасликка чақирмоқда: уни ҳар куни меъёрида истеъмол қилиш қон томирларига ва юракка фойдали экан.

Бир кун давомида 2—3 бўлак нон ейиш орқали юрак-қон томирларидаги касалликларнинг ривожланишидан ҳимояланиш мумкин. Нон истеъмол қилиш орқали организмдаги «яхши» ва «ёмон» холестерин миқдори мувозанатда бўлиб туради.

Испаниялик шифокорлар юрак-қон томирларидаги касалликлари хавфли даражага келиб қолган 275 нафар катта ёшли кишилар устида ўтказган тажрибасидан сўнг шундай хулосага келган.