Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шифокорлар ўқувчи қиз ошқозонидан ярим кило соч чиқариб ташлашди
29.05.2019 18:56,  
80

Россиянинг Томск вилоятидаги шифокорлар 16 ёшли ўқувчи қизнинг ошқозонидан ярим кило соч тўпини чиқариб ташлашди.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, мактаб ўқувчиси беш йил давомида ўз сочини чайнаган. Шу вақт давомида сочлар ошқозонда тўпланган, оқибатда ошқозон 80 фоизини тўлдирди.

Дастлаб у соч тўкилиши ҳақида мутахассисларга мурожаат қилади. Бироқ тиббий кўрикда ўқувчи қизда анемия ва ошқозонда  бегона жисм – трихобезоар аниқланди.

Бош шифокор Андрей Каратаевнинг сўзларига қараганда, бундай катта ўлчамдаги соч тўпи ошқозон-ичак трактини тўсиб қўйиши мумкин эди, шунинг учун беморга зудлик билан жарроҳлик амалиётини ўтказишга қарор қилинди.

Жарроҳлар қорин деворини кесиб, ошқозон бўшлиғини очишди.

Ҳозирги вақтда қиз ўзини қониқарли даражада ҳис этмоқда.

Бу ҳолат қайтарилмаслиги учун унга психиатр ёрдами керак бўлиши мумкин дея қўшимча қилди шифокорлар.

Шунингдек, Томскда бу каби касаллик сўнгги 25 йилда иккинчи ҳолат бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан