Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея АҚШга ядро зарбаси бериш режасини тузди (Видео)
27.03.2016 04:52,  
4

“Сўнгги имкон” номидаги видеолавҳада АҚШ пойтахтига берилган ракета зарбаси тасвири кўрсатилган. АҚШ тарафида фитна қўзғалган тақдирда Шимолий Корея иккиланиб ўтирмасдан дарҳол ядро қуролини қўллашини айтиб ўтган.

 

Тўрт дақиқадан ортиқроқ давом этган видеолавҳада АҚШ ва КХДР армиялари қудрати намойиш этилган. Видео сўнгида баллистик ракета Вашингтонга тушади ва ёнаётган АҚШ байроғи кўрсатилади.

2016 йилнинг февралида КХДР тўртинчи бор ядро қуролини синаб кўрди ва ташувчи-ракета ёрдамида сунъий йўлдош учирди. Бу Корея яриморолида навбатдаги тангликни вужудга келтирди ва БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши Пхенянга қарши санкциялар киритди. Расмий Пхенян эса АҚШ тарафида таҳдид йўқолмагунга қадар ҳарбий синовларни давом эттиришини маълум қилди.

Март ойининг бошида АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорликда кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказди. Унда шимолликларнинг ядро объектларига олдини олувчи зарба бериш ва КХДР раҳбариятини йўқотиш режаси ишлаб чиқилди. Шимолий Корея бунга жавобан КР ва АҚШга зарба бериш билан таҳдид қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан