Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин «мамлакат мустақилликка эришганидан бери энг катта зарбага учраганини» маълум қилди
15.05.2022 20:42,  
75

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин «мамлакат мустақилликка эришганидан бери энг катта зарбага учраганини» маълум қилган. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълумот берган.

«Биринчи раҳбарнинг таъкидлашича, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ вазият жиддий бўлса-да, бу хавфли юқумли касалликнинг мамлакатимизда тарқалишини унинг пайдо бўлганидан буён энг катта зарба деб аташ мумкин, бироқ биз уни енгиб ўта оламиз. Агар вирусга қарши чора-тадбирларни амалга оширишга эътиборимизни йўқотмасак, ташкилотчилик ва назоратни сақлаб қоламиз, инфекцияга қарши курашни кучайтирамиз», — дейилади хабарда.

Агентлик хабарига кўра, Шимолий Кореяда жами 826 минг киши иситма билан рўйхатга олинган, улардан 600 мингга яқини аллақачон тузалган. 

Коронавирус инфекцияси ҳақида мамлакатда 12 майга келиб расман маълумот берилган, Ким Чен Ин илк бор омма олдида тиббий ниқоб билан кўриниш берган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан