Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея инқирозга қарши эски совет усулларидан фойдаланмоқда
1.06.2020 12:52,  
332

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Шимолий Корея элитаси вакилларидан 2003 йилдан бери биринчи марта ички қарз заёмлари (облигациялари)ни сотиб олиш орқали мамлакат бюджетини тўлдиришни талаб қилди, деб ёзади Financial Times. Пандемия шароитида иқтисодий инқироз таҳдиди туфайли Ким бу қадамни ташлашга мажбур бўлди.

КХДР давлат банкининг 2003 йилдан бери биринчи миллий заём облигацияларини чиқарганлиги тўғрисида Жанубий Кореянинг NK Daily нашри 2020 йил апрел ойи охирида хабар берган эди, кейинчалик бу масала Fitch томонидан кўриб чиқилган. NK Daily нашрига кўра, облигацияларнинг 60 фоизи давлат корхоналари ўртасида тақсимланган. Қимматли қоғозларнинг 40 фоизи мамлакатда фаолият юритаётган хусусий тадбиркорларга "ихтиёрий-мажбурий равишда" сотиб олиниши таклиф этилади. Облигацияларни тўлаш кафолати йўқ, дейишади мутахассислар.

Мамлакатга пандемия ва халқаро санктсияларнинг икки баравар таҳдиди олдида, КХДР 1997 йилдан бери энг жиддий инқирозга дуч келиши мумкин бўлган вазиятда ёрдам бериш учун популяр бўлмаган қадам керак, деб ёзади FT. Инқироз Ким Чен Инни ўз ҳукмронлиги даврида мамлакатда норасмий, аммо йирик хусусий секторнинг шаклланишига олиб келган ислоҳотлардан воз кечишга мажбур қилиши мумкин.

"Яхши пул топган ҳар бир киши бюджетга" ихтиёрий равишда" ҳисса қўшиши керак", - дейди Американинг Ташқи сиёсатни ўрганиш институти ходими Бенжамин Силберштейн FT'га. У Ким Чен Иннинг талабини "яширин товламачилик" деб атади ва элита ўз етакчисига содиқликни намойиш қилишга мажбур эканлигини таъкидлади.

Fitch маълумотларига кўра, Шимолий Кореянинг ялпи ички маҳсулоти 2020 йилда кутилганидек 3,7 фоизга ўсиши ўрнига 6 фоизга тушиши мумкин. Бу пасайиш 6,5% бўлган 1997 йилдан бери энг ёмон натижа бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан