Шимолий Корея МДҲдаги миссиясини қайта қуриш доирасида Ўзбекистондаги элчихонасини ёпади, деб хабар бермоқда “Ренхап” агентлиги Тошкентдаги дипломатик манбаларига таяниб.
Шимолий Корея элчихонасини ёпиш қарори ўтган ойда қабул қилинган. Қарор сабаблари номаълум, деб ёзади nuz.uz.
МДҲда Шимолий Кореянинг дипломатик ваколатхонаси Россияда қолди холос. Улар: Москвадаги элчихона, Санкт-Петербургдаги бош консуллик ва Хабаровскдаги консуллик.
Эслатиб ўтамиз: КХДРнинг ваколатхонаси Тошкентнинг Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида “Биродарлик мозори”нинг яқинида жойлашган.