Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея Тинч океанида водород бомбасини синовдан ўтказмоқчи
22.09.2017 10:16,  
5

БМТ Бош ассамблеяси сессиясида қатнашиш учун Нью-Йоркда бўлиб турган КХДР Ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо журналистларга АҚШ президенти Дональд Трампнинг нутқига жавобан қайтариладиган жавоб чоралари қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот бериб ўтган.

Вазир сўзларига кўра бу Тинч океанида ўтказиладиган "мисли кўрилмаган" водород бомбаси синови бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ренхап агентлиги хабар берди.

"Мен чоралар қандай бўлиши мумкинлигини билмайман, бу давлат кенгашимиз раиси (Ким Жонг Ин демоқчи, таҳр.) нинг иши, шу боис аниқ бир нарса деёлмайман. Балки бу Тинч океанида мисли кўрилмаган водород бомбаси синови бўлар", — деб айтган Ли Ён Хо.

КХДР етакчисининг ўзи эса Трамп нутқини "телбанамо", унинг ўзини эса "олов билан ўйнашаётган хулиган ва гангстер", деб атаган.

Ҳамда Америка президентининг чиқишига жавобан ўта кескин чоралар кўришни режалаштираётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп БМТда сўзлаган нутқи давомида агар КХДР АҚШга таҳдид солгудек бўлса, уни йўқ қилишга ваъда берганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан