Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Шимолий Корея яна 3 та баллистик ракеталарини синовдан ўтказди
25.05.2022 14:07,  
0

Бугун Шимолий Корея армияси бир соатдан камроқ вақт ичида 3 та баллистик ракетасини синовдан ўтказди.

Reuters ахборот агентлигининг хабар қилишича, ракеталар Шимолий Корея пойтахти Пхеняннинг Сонан минтақасидан учирилган.

Бошқа томондан Япония ҳам Шимолий Корея 2 та баллистик ракетасини учирган аммо бу бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Айни пайтда Жанубий Корея армияси штаби раиси ҳам олдинроқ Шимолий Корея бугун номаълум бир баллистик ракетасини шарқий соҳилидан синовдан ўтказган деб хабар қилган.

Шимолий Кореянинг ракета синови АҚШ президенти Жо Байденнинг Жанубий Кореяга ташрифи ва икки давлат қўшма ҳарбий машғулотларини тезлаштириш ва минтақада АҚШ қуролларини жойлаштиришга келишиб олганидан бир неча кун ўтиб амалга оширилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан