Шимолий Корея янги ракеталарини "Реклама’’ қилди

Шимолий Корея янги ракеталарини

Шимолий Корея давлат оммавий ахборот воситалари “дунёдаги энг қудратли қурол“ деб таърифлаган сувости кемаси томонидан учирилган баллистик ракетанинг янги турини намойиш қилди.

Ракеталарнинг бир нечтаси раҳбар Ким Чен Ин назорат қилган парадда намойиш этилди, деб хабар қилмоқда давлат оммавий ахборот воситалари.Шимолий Кореянинг давлат оммавий ахборот воситалари томонидан чиқарилган тасвирларда камида тўртта йирик оқ-қора ракеталар байроқ кўтарган оломон ёнидан ўтаётгани акс этган.

Таҳлилчилар бу илгари бўлмаган қурол бўлганини таъкидладилар. “Янги йил, янги Пукгуксонг“, деб твиттерда Шимолий Корея мутахассиси Анкит Панда денгиз ости кемалари учирадиган баллистик ракеталари (СЛБМ) учун Шимолий Корея номидан фойдаланган.Чарм пўстин ва мўйна шапка кийиб олган жаноб Ким Пхеняндаги Ким Ир Сен майдонидаги пиёдалар қўшинлари, артиллерия ва танкларни ўз ичига олган кўргазмани томоша қилаётганда жилмайиб, қўлини силкитиб тасвирланган.

Ўтказилган қурол намойиши ҳақида “Дунёдаги энг қудратли қурол - сувости ракетаси - баллистик ракета инқилобий қуролли кучларнинг қудратини кучли намойиш этиб, майдонга бирин-кетин кириб келди“, деб ёзди Кореянинг расмий марказий ахборот агентлиги.