Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Кореялик қочоқ-депутат Ким Чен Иннинг ўлимига “99% амин”
2.05.2020 14:16,  
1821

Шимолий Кореялик қочқин, Олий Халқлар ассамблеяси депутати Цзи Хи, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг "99% эҳтимоллик билан" ўтган ҳафта юрак амалиётидан сўнг вафот этганини айтди. Бу ҳақда у Жанубий Кореянинг Yonhap агентлигига маълум қилди. 

"Айтишим мумкинки, 99% эҳтимоллик билан Шимолий Корея ворислик муаммосига дуч келмоқда", - деди собиқ депутат.

Шунингдек, у КХДР раҳбарияти шу ҳафта охирида ўлим ҳақида расмий баёнот беришни режалаштираётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ким Чен Иннинг ўлими ҳақида расмий эълон қилингандан кейин раҳбарнинг кенжа синглиси мамлакатни бошқариши кутилмоқда. 

Аввалроқ, Корея Республикаси раҳбарияти Шимолий Корея раҳбарининг ўлими, шунингдек, унинг соғлиғи ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан