Шимолий-Курильскда цунами тўлқинлари қайд этилди (видео)

Шимолий-Курильскда цунами тўлқинлари қайд этилди (видео)

rg.ru

Цунами тўлқинлари Тинч океанидаги кучли зилзиладан сўнг Шимолий-Курильскка яқинлашди, деб Интерфакс Сахалин цунами марказига таяниб хабар берди.

Тўлқинлар кучсиз, баландлиги унчалик катта эмас, деди марказ вакили. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда денгиз сатҳи мониторинги давом этмоқда, цунами хатарли сигналлари ўчирилмайди.

Aввалроқ, Тинч океанида 7,5 магнитудали зилзиладан сўнг Курил оролларида цунами хавфи эълон қилинган эди. Зилзила эпицентри Шимолий-Курильск шаҳридан 226 км ва Петропавловск-Камчатскдан 438 км масофада бўлган.