Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Шимолий оқим”нинг яна бир жойидан газ сизаётгани аниқланди
29.09.2022 15:46,  
84

Швеция қирғоқ қўриқлаш хизмати “Шимолий оқим” газ қувурлари тизимидан тўртинчи газ сизиб чиқаётган нуқтани аниқлади. Бу ҳақда Швециянинг “Aftonbladet” нашри ёзмоқда.

Швеция денгиз маъмурияти маълумотларига кўра, гап “Шимолий оқим 2” газ қувуридаги сизиб чиқиш ҳақида кетмоқда. Газ сизиб чиқаётган жой Швециянинг иқтисодий зонасида жойлашган. Унинг сиртга чиқадиган газ пуфакчалари майдонининг диаметри 200 метрни ташкил қилади.

“Бу оқиш нуқтаси бошидан маълум эмас эди. [Газ пуфакчалари булути] радарда кўринмас эди, чунки у [бошқа оқишларга қараганда] кичикроқ. Соҳил қўриқлаш хизмати буни қайиқ ва самолётда ҳудудни ўрганаётганда кўрди”, дейди Швеция денгиз маъмурияти вакили.

Ўз навбатида, “Шимолий оқим”дан газ сизиб чиқаётган ҳудудларда аввалроқ иккита портлаш ҳақида хабар берган швед сейсмологи Бьорн Лунд “Aftonbladet” нашрига учта портлаш юз берган бўлиши мумкинлигини айтган. Бу иккинчи портлашдан кейин сейсмик тўлқинларнинг табиати билан изоҳланган. Учинчи портлаш иккинчисидан 10 сония ўтиб содир бўлиши мумкин эди, дейди Лунд.

“Шимолий оқим 1”нинг иккита линияси ва “Шимолий оқим 2”нинг бир линиясида газ сизиб чиқаётгани 26 сентябрь куни маълум бўлди. Европа Иттифоқи расмийлари “Шимолий оқим”га атайлаб зарар етказилганини айтмоқда.

Ҳодисаларни Германия, Дания ва Швеция текширмоқда. Немис махфий хизматлари бу ғаввос ёки сув ости кемасидан фойдаланган ҳолда саботаж бўлган деб гумон қилмоқда. Уларнинг фикрича, газ қувурлари тезда таъмирланмаса, улар абадий яроқсиз ҳолга келиши мумкин.

Россия эса газ қувурларидаги сизиш сабаб БМТ Хавфсизлик кенгашини чақириш ниятида. Москва ҳодисани тергов қилишга чақиряпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан