"Шўринг қурсин талаба!" Олий Мажлис депутати контракт миқдорининг оширилиши, 400000 сўмлик стипендиядан норози

"Шўринг қурсин талаба!" Олий Мажлис депутати контракт миқдорининг оширилиши, 400000 сўмлик стипендиядан норози

Ўзекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев олий таълим тизимидаги контракт миқдорининг оширилиши, қандай баҳо олишидан қатъий назар бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланишини юзасидан эътирозларини баён қилиб, "Масъуллар, сиз талаба бўлмаганмисиз?!" деб хитоб қилди: 

Олий таълим тизимида контракт, стипендия каби талабалар учун ҳаёт-мамот даражасидаги масалаларда барқарорликнинг йўқлиги таълим сифати қолиб, талабаларда таълимга бўлган ихлоснинг қайтишига олиб келиши мумкин.
Иш ҳақлари 10 фоизга ошган даврда қайси мезон ва виждон билан контракт миқдорини 18 фоизга ошириш мумкин? Аҳир контракт ошиши узоқ ишланишлар билан инновацион услубда топилган гениал таклиф - иш ҳақлари ошадиган фоиз миқдорларига боғланган эмасмиди?
Бунисигаку чидаш мумкиндир, бироқ контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга қандай баҳо олишидан қатъий назар бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланишини қандай изоҳлаш мумкин? Гапни қанча айлантирмайлик реал ҳаётда бу талабалар ўртасида яхши ўқиш учун рағбатнинг буткул йўқолиши ва ўз устида ишлашга ихлоснинг қайтишига олиб келиши факт.
Тасаввур қилинг 32 мингта талабага ётоқхонадан жой топилмай турган вақтда улар пул ҳисобига квартира топиш, еб ичиш, ўқишга қатнаш ҳаражатлари билан талаба бўлиб таҳсил оладими ёки яшаш учун норасмий сектордаги ишчи бўлиб кун ўтказадими?
Хуллас табақалаштириш деганда биз контракт тўловида енгиллик бўлиши, талабаларга имконият берилиши учун амалга ошириладиган "тўлов табақалаштириш"ни тушунгандик. Бунда эса талабаларни бюджет ва контрактга ажратиб очиқчасига ерга уриш билан табақалаштириш бошланиб кетибди.
Шўринг қурсин талаба!
Талабалик даврида ҳеч қандай контракт тўлаш ғами бўлмай, стипендия ҳисобига яшаб, билим олиш имкониятидан фойдаланиб бугун шундай гениал ғояларни киритаётган масъулларга виждонан ортга бир назар солиб, талабалик даврларини эслаб қўйишларини сўрайман. Сиз талаба бўлмаганмисиз?

2190