Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шофиркон тумани ҳам «қизил» ҳудудлар қаторига ўтказилди
29.05.2020 09:37,  
223

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида бир оиланинг етти нафар аъзосида коронавирус аниқланганлиги сабабли туман «қизил» ҳудудга киритилди ва кириб-чиқиш тўхтатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, туманга кириб-чиқиш жорий йилнинг 28 майидан бошлаб тўхтатилган ва коронавирусга қарши кураш тезкор штаби тузилган.

Шунингдек, тунги вақтларда туман ҳудудида фуқароларнинг бемақсад юрмаслиги, карантин қоидаларига риоя қилиниши лозимлиги ҳақида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилган. Одамларнинг бемақсад кўчада юриши ва тўпланишининг олдини олиш, жамоат жойларида тиббиёт ниқобида юриш, COVID-19 вирусини юқтириб олишдан сақланиш учун назорат кучайтирилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган фуқароларга нисбатан қонуний чоралар кўриш тўғрисида топшириқ берилган.

Фото: Шофиркон туман ҳокимлиги

Маълум қилинишича, айни кунларда коронавирус аниқланган фуқаролар ҳамда улар билан мулоқотда бўлганлардан дастлабки тест намуналари олинмоқда. Жорий йилнинг 24 майидан 29 майга қадар туман марказидаги одамлар гавжум бўладиган барча масканлар — савдо дўконлари, бозор ва расталар, ёқилғи қуйиш шохобчаларида бўлган фуқаролардан туман санитария-эпидемиология осойишталик марказига мурожаат қилиб, тегишли таҳлиллардан ўтиши сўралган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан