Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрондаги Шоҳчироқ масжиди ниқоб ишлаб чиқаришга мослаштирилди
7.04.2020 17:45,  
242

Эроннинг Шероз шаҳридаги Шоҳчироқ масжиди вақтинчалик тиббий ниқоб ишлаб чиқариш заводига айлантирилди. Бу ҳақда Iran Front Page нашри хабар бермоқда.

"Ойнаванд масжид" коронавирус пандемияси туфайли узоқ вақт ёпилган эди. 

Ҳозирда маҳаллий аёллар кунига минглаб тиббий ниқоблар ишлаб чиқармоқда.

Эрон Яқин Шарқ минтақасидаги коронавирус ўчоғи саналади. Ҳозирда мамлакатда 60 500 нафар коронавирус билан зарарланган бемор қайд этилган. Улардан 3739 нафари ҳаётдан кўз юмган. 

Шоҳчироқ мажмуаси шиа Имом Ризонинг укалари Аҳмад ва Муҳаммад учун мангу макон саналади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан