Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Шошилинч ахборот: Гидрометеорология хизмати маркази 10-16 март кунлари юртимизда момақалдироқ, кучли ёмғир ва шамол бўлишини маълум қилди
10.03.2022 21:09,  
164

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 10-16 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

11-16 мартда республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

11 мартда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

12 мартда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

13 мартда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

14 мартда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

15-16 мартда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.

10-16 мартда республиканинг айрим жойларида шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:

10 март ва 13-16 мартда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида 17-22 м/с гача;

11-12 март ва 15-16 мартда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 17-22 м/с гача, момақалдироқ пайтида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан