Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган янги енгил автотранспорт воситалари 156 563 донани ташкил этиб, шулардан 95,3 % (149 229 дона) Ўзбекистонда, 4,7 % эса (7 334 дона) бошқа чет эл мамлакатларида ишаб чиқарилган.
Республика бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган янги автотранспорт воситаларининг энг катта улуши Тошкент шаҳри (жамига нисбатан 26,8 % ёки 41 928 дона) ҳиссасига тўғри келади.