Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шу йилнинг ўзида Қозоғистонга турли мамлакатлардан 13 мингдан ортиқ этник қозоқ кўчиб келган
5.12.2019 16:33,  
199

2019 йил бошидан шу кунгача Қозоғистонга Ўзбекистон, Хитой, Мўнғулистон ва Туркманистон давлатларидан 13 минг этник қозоқ кўчиб келган. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов хабар берди.

“Бу йил аллақачон 13 минг ватандошимиз мамлакатга қайтиб келди”, деди у “Қозоғистонда кўчиш жараёнлари: сабаблари, жараёнлар, истиқболлар” давра суҳбатида.

Қозоғистон Совет Иттифоқидан мустақилликка эришганидан буён ўтган вақт давомида эса бир миллиондан ортиқ қозоқ мамлакатга қайтиб келган.

Айни пайтда, Қозоғистонни ҳар йили тахминан 20 минг киши тарк этади, уларнинг 80%и Россияга кўчиб ўтади.

“Кетаётганлар учун асосий сабаб – тарихий ватанига қайтиш, таълим олиш ва келажакни ўша ерда кўриш, яхши ҳаёт излаш истагидир”, деб изоҳ берди вазир.

Нуримбетовнинг сўзларига кўра “ақллар оқиши” – зиёли, интеллигент қатламнинг хорижга чиқиб кетишининг олдини олиш учун “таълими тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш”, унинг сифатини кўтариб, нархини бошқа давлатлардан арзонроқ қилиш лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан