Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Шу йилнинг ёзидан бошлаб Chevrolet Tracker-2 автомобилини серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
17.07.2022 08:51,  
123

“UzAuto Motors” АЖ Асака шаҳридаги заводида янги Chevrolet Tracker-2  автомобилини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёргарликнинг навбатдаги босқичи бошланди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар бермоқда

Тест синов тариқасида ишлаб чиқарилган Траcкер автомобиллари "Non sleable", яъни "Сотув учун мўлжалланмаган". Сотув учун мўлжалланмаган автомобилларнинг ишлаб чиқарилиши, йиғув жараёнидаги барча зарурий босқичларни синаб кўриш ҳамда қайта ишлаш имконини беради.

Tracker автомобили ишлаб чиқарилишини йўлга қўйишга тайёргарлик жараёнида синов учун 16 дона автомобил ишлаб чиқарилади. Кейинчалик ушбу автомобиллар нотекис йўлда ҳаракатланиш ва иқлим шароитига мослашувчанлиги текширувдан ўтказилади.

– Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва синовдан ўтказишга тайёргарликнинг барча босқичлари режа асосида олиб борилмоқда, камчиликлар аниқланмади, – дейди лойиҳа раҳбари Толибжон Самсоқов.

Аввал хабар берилганидек, "UzAuto Motors" АЖ жорий йилнинг ёзида Chevrolet Tracker-2 автомобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Автомобил Led ёритгичли кундузги чироқлар, рангли 8 дюмли сенсор дисплей Chevrolet MyLink, 6 динамикли мултимедиа тизими, кўпфункцияли рул, кондиционер, панорамали люк ва орқа ойна истиш тизими, олд ва орқа ойна электроподёмник билан жиҳозланган.

Chevrolet Tracker-2 автомобили 6 та хавфсизлик ёстиқчалари, орқа кўриниш камераси, шиналар босими мониторинги тизими, барқарорликни назорат қилиш тизими (ЭСП), тормоз (АБС) тизими, тепаликка кўтарилишга ёрдам тизими (ҲСА), орқа парктроникларва болалар ўриндиғи Isofix хавфсизлик технологияларига эга.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан