Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шубҳали текширувлар, бонус илинжидаги истеъмолчилар ва боши қотган сотувчилар...
19.02.2022 20:53,  
201

2021 йил 4 октябрда “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” мазкур қарорга мувофиқ, сотиб олувчига чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик, қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланиши йўлга қўйилди.

Мақсад чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, замонавий ахборот ечимларини жорий этиш, иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш, шунингдек, ушбу соҳада таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратишдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “UNG Petro” корхонаси ва Давлат Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган семинар савдо ва хизмат кўрсатиш тартиби, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда солиқ текширувлари қоидаларига бағишланди.

Хабарингиз бор, “Ўзбекнефтгаз” АЖ “UNG Petro” корхонаси Республикамиз аҳолисини нефть маҳсулотлари билан таъминловячи йирик корхоналардан бири. Жамият 100 га яқин автомобилларга ёқилғи қўйиш шоҳобчалари орқали автобензин ва дизель маҳсулотларини чакана савдо орқали тарқатиш бўйича хизмат кўрсатади.

Автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчалари масъуллари ва ишчи ходимлари иштирокидаги семинарда Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг Сайёр солиқ текшируви шуъбаси масъуллари Аҳрор Аҳмедов ҳамда Акмал Каримов, “UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаевлар иштирок этди.

Семинарда чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, замонавий ахборот ечимларини жорий этиш, иқтисодиётда хуфиёна айланмага барҳам бериш, ушбу соҳада таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратилиш кенг муҳокама қилинди.

"Бу мулоқот ҳар икки томон учун ҳам бирдек манфаатли ва фойдали. Берилаётган саволлар ва фикр-мулоҳазалардан кўриниб турибди-ки, бу борада ойдинлаштирилиши керак бўлган масалалар кўп. Ходимларимиз солиқ қонунчилигига оид янгиликларни мунтазам кузатиб боришади, бироқ бу каби жонли мулоқотлар улар учун жуда фойдали бўлди. Биз Солиқ қўмитаси мутахассислари билан мулоқотларни доимий ташкил этишга ҳаракат қиламиз", дейди “UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев.

Мавзу муҳим. Бевосита амалиётдаги ходимларнинг ҳам бу борада саволлари бисёр экани қизғин муҳокамаларда сезилди. Айрим солиқ ходимларининг текширув ўтказишдаги тушунарсиз ҳаракатлари, куннинг исталган қисмида, ҳатто ярим кечаси текшириш учун кириб келиши, чек олишни истамайдиган истеъмолчилар сабаб учраётган муаммолар хусусида ҳам фикрлар ва саволлар берилди. 

"Биз билдирилган фикрлар, эътирозлар ва саволларга имкон қадар жавоб бердик. Ўзимиз учун алоҳида қайд этиб олдик. Агар солиқчилар текширувларидан хизмат ваколатидан четга чиқиш ёхуд ноқонуний ҳаракатлар борасида аниқ фактлар бўлса, бемалол бизга мурожаат қилишлари мумкинлигини айтдик. Бу фактлар албатта тегишли хизматлар томонидан текширилади ва чоралар кўрилади", дейди Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг Сайёр солиқ текшируви шўъбаси масъули Аҳрор Аҳмедов. 

Мулоқотда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш лозимлиги, уларнинг меҳнат қонунчилигида белгиланган қоидаларга риоя қилишлари, савдо фаолиятини олиб боришда амалдаги қонунчилик талабларига тўла риоя этишлари тушунтирилди.

Учрашувда электрон ҳисобварақ-фактура ҳамда маҳсулот ва хизматларнинг ягона классификатори тизимида янги имкониятлар яратилганлиги ҳам алоҳида таъкидланди. 

Иштирокчиларга мутахассислар томонидан соҳага татбиқ этилаётган янги рақамли хизматлардан фойдаланиш тартиблари тўғрисида тушунчалар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан