Шуҳрат Абдураҳмонов: пиёда юришни тарғиб қилган раҳбарларни Дубайга жўнатаман

Шуҳрат Абдураҳмонов: пиёда юришни тарғиб қилган раҳбарларни Дубайга жўнатаман

“Битта маҳаллада беш юзта хонадондан ҳеч бўлмаса биттадан чиқиб бир ой эрталаб ва кечқурун бир соатдан пиёда юрса, ўша маҳалладагиларни барчасини Самарқанд ва Бухорога саёҳатга юбораман. Агарда маҳалла раиси, профилактика инспектори ва уларнинг атрофидагилар уч ой давомида хонадонлардаги фуқароларни пиёда юришга жалб этишни ташкиллаштириб берса, уларни Дубайга юбораман”, - деди Андижон вилояти ҳокими. 

“Қанча пул кетса ҳам майли. Мақсад одамларни юргазиш. Бундан ортиқ бошқа нима қилиш керак?”, — дея қўшимча қилди Шуҳрат Абдураҳмонов.