Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шуҳрат ҳожи ака ихлосли мўмин ва мард инсон эдилар...
23.09.2020 10:58,  
856

"Azon TV лойиҳаси бошлаганда Шуҳрат ака Қаюмов билан маслаҳатлашган эдик. У киши кастинг уюштириш кераклиги, бошловчи ва сухандонларни танлаб олиб, ўзлари ўқитиб беришларини айтдилар. Аллоҳга муҳаббат ва динга ихлосларини қарангки, танлаб олинган номзодларни ўзлари бир ой ўқитиб бердилар ва қанчалар илтимос қилмайлик, бунга ҳақ олмадилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этди

Ундан кейин ҳам биздан маслаҳатларини ҳеч аямадилар. Шуҳрат ака ихлосли мўмин эдилар.

*****

Чамамда, 2015 йиллар бўлса керак, туҳмат туфайли Олий маъҳад талабаларидан бирининг иши судга ошадиган бўлди. Ҳурмати ва обрўсини ўртага қўйиб, Шуҳрат ака шу йигитни қутқариб қолганди. Ўша пайтларда бундай журъат ва келажагини гаровга қўйиш унча-мунча одамнинг қўлидан келмас эди.

Шуҳрат ака мард одам эдилар.

*****

Шуҳрат ака билан охирги сўзлашувимиз телефонда бўлди. Ундан олдин ҳам аудио версияси тайёрланган «Ўкинма» китобини Registon TV билан ҳамкорликда ўзлари ҳам қайта ўқиб, оммага тақдим этмоқчи эканликларини айтиб, одоб билан бунга изн сўрадилар. Бу одоб олдида бажонидил рози бўлдим.

Шуҳрат ака одобли инсон эдилар.

*****

Шуҳрат аканинг айримларгина биладиган динга хизматлари ва холис амаллари бор. Иншаллоҳ, бунга тарих ва инсонлар гувоҳ. Аллоҳ Шуҳрат акани раҳматига ғарқ қилсин ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин!"

Устоз Мубашшир Аҳмад  – Azon.uz ва Azon TV лойиҳалари асосчиси.

Шунингдек, «Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳам олий тоифали сухандон Шуҳрат ҳожи Қаюмовнинг вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан