Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда
25.09.2020 11:19,  
650

Шуҳрат Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Фарғона вилояти ҳокими лавозимидан озод этилади. Турли манбаларнинг таъкидлашича, Ғаниев Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, 25 сентябрь куни халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилиши кўзда тутилган. Унда шу вақтгача Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятининг янги ҳокими сифатида жамоатчиликка таништирилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича собиқ ўринбосари Ўктам Барноев вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан