Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шуҳрат Ғаниев: "Халқдан ва Президентдан кечирим сўрайман. Ижтимоий тармоқларда бўлаётган муҳокамалар тўғри"
30.09.2019 15:16,  
1163

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилишида Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Кун.уз нашри хабар берди.

Унда Шуҳрат Ғаниевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган нутқи танқидий кўриб чиқилди.

Йиғилишда сенаторлар бу ҳолатни қаттиқ қоралашган, қатъий чора кўрилишини сўрашган.

Шуҳрат Ғаниев ҳам ижтимоий тармоқларда ўзига билдирилаётган танқидлар тўғрилигини эътироф этиб, ўзининг айбини тан олган.

«Ижтимоий тармоқларда бўлаётган муҳокамалар тўғри. Айбимни тан оламан. Ҳар қандай жазога лойиқман. Ўзимни оқлаш учун бирор сўз топа олмайман. Менинг авлодим, ота-онам миллий либослар кияди. Ўзим ҳам уйимда миллий либос кияман. Мен айбдорман.

Халқдан ва Президентдан кечирим сўрайман. Имкон берилса, чин дилдан меҳнат қилишга тайёрман», дея вилоят ҳокимининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Якунда Сенат раиси Танзила Норбоева томонидан Шуҳрат Ғаниев қаттиқ танқид қилиниб, унга қатъий огоҳлантириш ва уч ойлик синов берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан