Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шуҳрат Ғаниев Қувасой шаҳри ва Данғара тумани ҳокимини ҳам алмаштирди
4.04.2020 17:10,  
683

Қувасой шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилди ва Фарғона вилоят ҳокими Ш.Ғаниевнинг қарорига кўра Равшан Раҳмонович Раҳимжонов Қувасой шаҳар хокими этиб тайинланди.

Р. Раҳимжонов  бунга қадар Фарғона вилояти уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлар эди.

Фарғона вилоят ҳокими Ш.Ғаниевнинг қарорига кўра Шуҳратжон Нурмуҳаммадович Тожиҳакимов Данғара тумани хокими этиб тайинланди.

Ш. Тожиҳакимов  бунга қадар Ёзёвон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари бўлиб ишлаган.

Илгари Данғара туман ҳокими бўлиб ишлаган Саидмурод Аминжонов вилоят ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.  

Аввалроқ Ш.Ғаниевнинг тавсиясига кўра, Адҳам Тўхтасинович Зиявитдинов Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан