«Шундай яхши кадрни йўқотаётганимиз ачинарли» — Миришкорнинг сўконғич ҳокими ва прокурори ишдан олинди

«Шундай яхши кадрни йўқотаётганимиз ачинарли» — Миришкорнинг сўконғич ҳокими ва прокурори ишдан олинди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаевлар иштирок этди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

МАВЗУГА ДОИР: «Миришкор ҳокими раҳбарликка номуносиб, калтафаҳм, пасткаш инсонлигини намоён этди» – Расул Кушербаев

Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Бахтиёр Ражабовни халқ билан ҳисоблашмасликда айблаган.

“Бахтиёр Ражабов адашди. Аммо шундай яхши кадрни йўқотаётганимиз ачинарли. Мен ҳокимларни огоҳлантиргандим, аммо натижа йўқ. Ҳокимият биноси ҳақорат сўзларни ишлатиш ёки кимнидир сўкиш учун қуриб берилмаган”, — деди Зоир Мирзаев.

МАВЗУГА ДОИР: Бош прокуратура сўконғич ҳоким ишини текширишни бошлади

Сессияда Миришкор туманининг сўконғич ҳокими Баҳтиёр Ражабов расман эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Қарши тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ғайрат Бегалиев тайинланди.

Ғайрат Бегалиев

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Миришкор тумани прокурори ҳам ишдан олинди.