Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Швеция ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш ниятида эмас
17.05.2022 01:36,  
47

Швеция ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш ниятида эмас. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар берди.

Швеция бош вазири Магдалена Андерссон душанба куни мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш ниятини эълон қилган баёнотлари ҳақида яна бир қанча тафсилотлар маълум қилинди.

Андерссоннинг айтишича, Швеция Шимолий Атлантика альянсига қўшилганидан кейин ҳам ўз ҳудудида ядро қуроли ёки НАТОнинг доимий ҳарбий базаларини жойлаштириш ниятида эмас.

Унинг таъкидлашича, Швециянинг НАТОга кириши учун ариза топширишнинг аниқ санаси ҳали белгиланмаган, чунки Стокголм уни Финляндия билан бирга юборади.

Андерссоннинг айтишича, Швецияга нисбатан аниқ ҳарбий таҳдид ҳозирча йўқ, бироқ бош вазирнинг айтишича, НАТО аризаси топширилгандан кейин ва у маъқулланмагунга қадар мамлакат айниқса заиф бўлади.

Аввалроқ Буюк Британия Швеция ва Финляндия билан ўзаро хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги декларацияни имзолаган эди, унга кўра Лондон ушбу мамлакатларга ҳужумга учраган тақдирда ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёр. Маълум қилинишича, ушбу ҳужжат Швеция ва Финляндиянинг НАТОга ариза бериш ва альянсга расман қўшилиш ўртасидаги даврда хавфсизлигини таъминлаш учун айнан зарурдир.

Айни пайтда Норвегия, Дания ва Исландия ҳам қўшма баёнот чиқариб, НАТОга расман қўшилишдан олдин қўшниларига ҳужум қилинса, уларни ҳимоя қилишга ваъда берди.

«Норвегия Дания ва Исландия билан биргаликда Скандинавиядаги қўшниларимиз НАТОга аъзо бўлгунга қадар агрессия қурбонига айланган тақдирда уларга барча зарур воситалар билан ёрдам беришга тайёрмиз», деди Норвегия Бош вазири Ёнас Гаҳр Стёр.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан