Швеция Ўзбекистонда инглиз тилини ривожлантириш учун 60 миллион доллар сармоя киритмоқчи

Швеция Ўзбекистонда инглиз тилини ривожлантириш учун 60 миллион доллар сармоя киритмоқчи

uzdaily.com

Швециянинг ЕF Education First компанияси Ўзбекистонда инглиз тилини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қарийб 60 миллион доллар сармоя киритмоқчи, деб хабар беради Подробно.уз мухбири.

Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги (ХТВ) ва EF Education First ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзолангандан сўнг маълум қилинди. Ҳужжат доирасида томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун замин яратмоқчи.

Хусусан, ХТВ ва швед компанияси Ўзбекистондаги талабалар, ўқитувчилар ва барчанинг инглиз тилидаги билимларини баҳолаш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш ниятида. Шунингдек, республикамизда инглиз тилини ривожлантириш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш бўйича қатор тренинглар ўтказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича қўшма дастурлар ҳам ишлаб чиқилади.

"Бугунги кунда инглиз тили дунёдаги энг машҳур тиллардан биридир. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва EF Education First ўртасидаги ҳамкорлиги фарзандларимиз инглиз тилини янада чуқурроқ ўзлаштиришига ва ўз ўрнида келажакдаги карьераларида муваффақиятларга эришишига қўшимча имконият яратади", деди Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов.

EF Education First - бу инглиз тилида турли хил ўқув дастурларига эга бўлган ва тилни ўрганиш самарадорлигини ошириш усулларида педагогик ёндашувларини таклиф қилувчи йирик хусусий таълим компаниясидир.

Бугунги кунда ўзбек мактабларида 5,38 миллион бола инглиз тилини чет тили сифатида ўрганмоқда.