Бу ҳақда Россиянинг Стокголмдаги элчихонаси хабар берди.
"PostNord Россия ва Беларус билан тўлиқ почта алоқасини тиклайди", — дейилади Россия дипломатик миссияси Twitter саҳифасида.
PostNord Европа Иттифоқи томонидан киритилган санкциялар туфайли март ойи охиридан Россия Федерацияси ва Беларусдаги мижозларга хизмат кўрсатишни тўхтатган эди.