Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Швеция Ўзбекистонга инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлашда ёрдам беради
14.02.2019 12:43,  
16

Тошкентда Ўзбекистон ва Швеция бизнес вакиллари иштирокида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “Business Sweden” Кенгаши томонидан бизнес-форум ўтказилди.

Швеция Қироллигининг Ўзбекистондаги элчиси Ингрид Терсман бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида истиқболли йўналишларни муҳокама қилиш учун ташриф буюрди.

"Биз Ўзбекистонга эндигина ислоҳотлар кириб келишни бошлаган вақтда 2017 йилнинг февралидаёқ юртингизда биринчи бор тадбир ўтказган эдик. Ушбу давр мобайнида мамлакатингизда бир неча бор иштирок этиб, изчил ижобий ўзгаришларни кузатдик. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан муносабатларини ривожлантириш ниятида эканлиги ҳар бир кишини қувонтиради, албатта. Бу шубҳасиз, барқарор иқтисодий ўсишга, фуқароларнинг турмуш даражасини оширишга олиб келади. Швеция кичик мамлакат бўлиб, Ўзбекистондан анча узоқда жойлашган, бироқ, бизда бир неча йиллар давомида ташқи бозорга чиқишни истаган бир нечта компанияларимиз мавжуд. Ишончим комилки, швед компаниялари билан ҳамкорлик икки мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади", - деди ўз нутқида Ингрид Терсман.

Тадбирда "EF Education First" компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Имзоланган меморандумга биноан, томонлар инсон капитали ривожланиши соҳасида тажриба алмашадилар ва инглиз тилини ўз ичига олган хорижий тил ўқитувчиларини тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилишади ва уларнинг билимларини баҳолашади.

Ўзбекистон-Швеция муносабатларини мустаҳкамлашнинг асосий вазифаларидан бири мамлакатлар ўртасида қонунчилик базасини кенгайтиришдан иборат. Унга савдо-сотиқ динамикасини ошириш, илм-фан ва технологияларни ривожлантиришга ҳамда қулай иқтисодий муҳитни яратишга қаратилган бир қатор икки томонлама битимларни имзоланиш киради.

Истиқболли саноат тармоқлари орасида фармацевтика, енгил ва озиқ-овқат саноати, таълим ҳамда технология каби соҳалар мавжуд. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида швед капитали иштирокида 10 та корхона фаолият юритмоқда, шундан 100% чет эл сармояси билан 1 та компания мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан