Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Швеция суди Гулнора Каримованинг васиятномасини оммага ошкор қилди
9.09.2018 01:25,  
28

4 сентябрь куни Стокҳольм судида бошланган маҳкама жараëнида швед прокурори Гуннар Стетлер¸ Гаяне Авакян¸ Рустам Мадумаров каби Гулнора Каримовага яқин шахслар номига очилган оффшор ширкатлари¸ уларга қарашли акция ва бошқа бойликларнинг асл эгаси айнан Гулнора Каримова эканини тасдиқловчи фактларни тақдим этди.

Стокҳольм судида 14 декабрга қадар давом этадиган маҳкамада Швециянинг энг йирик телекоммуникация ширкати TeliaSoneraнинг уч собиқ раҳбари 2007-2010 йиллар давомида ўша даврдаги Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага 400 миллион АҚШ долларига яқин пора берганликда айбланмоқда.

Айблов хулосасига кўра¸ Гулнора Каримова¸ Ўзбекистон телекоммуникация секторини амалда тўлиғича назорат қилган ва бу бозорга кириш учун хориж ширкатлари "келишув" қилиши лозим бўлган ширкатларнинг ҳаммаси¸ хусусан¸ TeliaSonera турли схемалар орқали юзлаб миллион доллар тўлаган Takilant ширкати аслида Гулнора Каримовага қарашли бўлган.

Суд жараëнида бу айбловни қувватлаш учун намойиш этилган ҳужжатлар нусхаси Стокҳолм шаҳар суди оммага тақдим этилди. Бу ҳужжатлар орасида Гулнора Каримованинг "сўнгги васият"лари ҳам бор.

Швед судида тақдим этилган бу васиятномада Каримова ўзидан кейин қонунан тан олиниши лозим сўнгги ва ягона васият экани ва бойликларининг эгаси икки фарзанди - 1992 йили туғилган Ислом ва 1998 йили туғилган Имон эканини билдиради.

Эслатиб ўтамиз, Каримова 2015 йилнинг августида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан бир қатор жиноятларда айбдор деб топилган. Жумладан, Каримова жиноий гуруҳ тузишга алоқадорлик, ўғирлик, пул ундириш, давлат маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориш, солиқлар тўлашдан бош тортиш сингари жиноятларда айбланган ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Расмий баёнотда хабар қилинишича, Каримовага нисбатан яна бир жиноий иш қўзғатилган. Унга кўра, Гулнора Каримова божхона қонунчилиги, савдо-сотиқ қоидаларини бузиш, чет эл валютасини яширинча сақлаш, жиноий йўл билан топилган даромадларни қонунийлаштириш ва ҳужжатларни сохталаштиришда айбланмоқда. Мазкур иш бўйича тергов ҳали якунланмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан