Очиқ савдога қўйилган ноёб Koenigsegg суперкаридир. Автомобиль кўрсаткичларигача антиқа, масалан: вазни ва от кучи даражаси мувофиқ келади.деб хабар беради carzone.
Koenigsegg олиймақом синфга мансуб автомобиль бўлиб, кўпинча ягона нусхада ишлаб чиқарилади. Шу сабабли осмон баробар нархда сотилади. Тилга олинган One:1 номли суперкар ҳам яккаю ягонадир. Компания бундай машинадан яна олтита ишлаб чиқариб сотиш режасини билдирди.
Биринчи бўлиб Koenigsegg One:1 русуми икки йил олдин Женева автосалонида кўрсатилган. Шундан сўнг кўплаб пойга мусобақаларида (Белгиядаги Спа-Франкоршам, Япониядаги Судзука) рекорд ўрнатди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек унинг вазни ва от кучи нисбати 1:1. Яъни 1,36 тоннали машина қуввати 1361 от кучига тенг.