Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Швецияда ўзбекистонликлар террор ҳужуми режалаганликда гумонланиб ҳибсга олинди (видео)
30.04.2018 23:21,  
11

30 апрель¸ душанба куни тонг саҳарда Швеция хавфсизлик полицияси мамлакат шимоли ва пойтахтида махсус амалиëтлар ўтказди. Швеция махсус хавфсизлик полицияси (Säpo​) матбуот котиби Карл Мелиннинг айтишича¸ аксилтеррор амалиëтлари натижасида уч шахс қўлга олинган ва яна бир нечтаси сўроққа олиб кетилган.

Бугун эрта тонгда Швеция махсус полицияси полиция кучлари билан биргаликда ҳам Стокҳольмда¸ ҳамда Швеция шимолида аксилтеррор амалиëтлари ўтказди. Учта шахс террор ҳужуми амалга оширишга тайëргарлик кўраëтганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу шахслар анчадан бери махсус кучлар кузатувида бўлган¸- деди Карл Мелин 30 апрель куни журналистлар билан суҳбатда.

Expressen канали Стокҳольм шимолида амалга оширилган махсус амалиëтга оид айрим кадрларни намойиш қилди.

Швеция махсус хизматлари матбуот котиби давом этаëтган тергов ва оператив амалиëтлар боис¸ қўлга олинган шахслар кимлиги ва уларнинг айнан қайси ҳудудда қўлга олинганини ҳозирча ошкор қила олмаслигини билдирди.

Айни пайтда¸ мазкур операцияга бевосита алоқадор бўлган швед мулозимига кўра¸ қўлга олинган учала шахс ҳам пойтахт Стокҳольм шимолидаги Акалла районида яшаб келган ўзбекистонликлардир.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 7 апрелида ўзбекистонлик қочқин¸ Швецияда бошпана изловчи мақомида яшаб келган Раҳмат Оқилов Стокҳольм марказидаги пиëдалар юрувчи кўчада юк машинасини одамлар устига ҳайдагани оқибатида 5 одам ўлган, 15 нафари жароҳатлаган эди.

Бу ишни "Ислом давлати" гуруҳи амирининг буйруғи билан амалга оширганини эътироф этган Раҳмат Оқилов устидан маҳкама давом этмоқда. 26 апрель кунги суд мажлисида Швеция прокуратураси вакили Раҳмат Оқиловга умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан