Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Швециядаги қадимий қабрдан Аллоҳ ва Али ёзувлари топилди
11.10.2017 20:58,  
35

Ўтган ҳафтада швециялик олимлар томонидан кўҳна Бирка шаҳридаги қабрлардан топилган кийимларда Аллоҳ ва Али ёзувлари битилгани аниқланди. Бу ҳақида Анадўлу агентлиги хабар берди.

Қабрдан топилган дафн кийимлари викинглар даврига оиддир. Викинглар милодий VIII-XI​ асрларда Скандинавия яриморолида яшаган халқ ҳисобланади. Улар асосан кўпхудолик динига эътиқод қилишган. IX асрга келиб, Скандинавия халқлари тўлиқ христианликка ўтган.

Викинглар қабридан куфий ёзувда Аллоҳ ва Али сўзлари битилган ипак матоларнинг топилиши улар ислом динидан хабардор бўлганини тасдиқлаши мумкин. Уппсала университети олими, археолог Анника Ларссоннинг айтишича, викинглар ислом динидаги «ўлимдан кейин жаннатда абадий ҳаёт мавжудлиги» ақийдасидан таъсирланган бўлишлари мумкин.

“Қуръонда жаннат аҳли ипак матодан кийим кийишлари ёзилган. Бу эса викинглар даврида қабрларга матнлар битилган ипак мато қўйилиши каби кенг тарқалган одатни изоҳлаши мумкин”, – дейилади тадқиқотчи эълон қилган баёнотда.

Университет хабарида, шунингдек, куфий ёзувидаги ўхшаш битиклар битиклар Марказий Осиёдаги қабртошлари ва мақбараларидаги нақшларда ҳам топилгани айтилган. Викинглар қабрларида исломий ёзувлар топилиши биринчи марта рўй бераётгани йўқ. 2015 йилда ҳам Стокголм университети олимлари XI​ асрга оид қабрдан Аллоҳ деб ёзилган битикларни топишганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан