Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Швейцария банки Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг шахсий ҳисоб-рақамини блоклаб қўйди
30.07.2022 08:13,  
64

Швейцария банки Россиянинг Бирлашган Миллат Ташкилоти(БМТ)даги доимий вакилининг шахсий-ҳисоб рақамини блоклади.

Швейцариянинг Женева шаҳридаги банк Россиянинг БМТдаги доимий вакили Геннадий Гатиловнинг шахсий ҳисоб-рақамини блоклаб қўйди. Бу ҳақда доимий ваколатхонага таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Биз билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилган бир қатор банклар, суғурта ва автоуловларга техник хизмат кўрсатиш компаниялари тузилган шартномалардан воз кечишга қарор қилишди, ростини айтсам, бунинг сабаби биз Россиядан бўлганимиз», дейди ваколатхона вакили.

Аниқлик киритилишича, Гатиловнинг блокланган ҳисоб-рақами тиббий харажатларни қоплаш учун ишлатилган.

Аввалроқ Швейцария Украина Қуролли Кучларининг ярадор аскарларини даволашдан бош тортгани маълум бўлган эди. Чунки бу бетараф давлат мақомига зиддир. 

Аввалроқ Россия вакили Ирина Тяжлова Швейцария россиялик делегатларга БМТда ишлаш учун виза бермаслигини айтган эди. Бундан олдин Швейцария президенти Иньяцио Кассис унинг мамлакати Россия билан Украина бўйича музокаралар олиб бораётганини ҳамда Москва ва Киевга ўзининг «яхши таклифлар» беришга тайёрлигини айтган эди. Бироқ июль ойида расмий Берн Украинадаги «махсус ҳарбий амалиёт» пайтида яраланган ҳарбийлар ва фуқароларни даволаниш учун қабул қилишдан бош тортди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан