Швейцария Гулнора Каримова ҳисобидаги пулларни Ўзбекистонга қайтариш шартларини маълум қилди

Швейцария Гулнора Каримова ҳисобидаги пулларни Ўзбекистонга қайтариш шартларини маълум қилди

Швейцария ҳукумати

Швейцария ҳукумати 2012 йилда Гулнора Каримовага тегишли бўлган ҳисоб-рақамлардаги маблағлардан 131 миллион долларга тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришга розилик берган.

Швейцария ҳукумати баёнотида айтилишича, Ўзбекистон қайтарилган активларни аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, барқарор ривожланиш лойиҳаларига сарфлаши керак бўлади.

Бундан ташқари, ушбу маблағлар харажати устидан шаффоф мониторинг ўрнатилиши лозим.

Гулнора Каримовага тааллуқли яна 715 млн долларлик маблағлар музлатиб қўйилган. Ҳозирча бу маблағлар Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш кетаётгани учун ушлаб турилади. Ушбу маблағлар ҳам фақат юқоридаги каби шартлар асосидагина Ўзбекистонга қайтарилиши мумкин.