Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Швейцария рус олтинини сотиб олиш йўлини топди – “Bloomberg”
25.06.2022 08:55,  
117

Швейцария компаниялари Россия олтинини харид қилишдан расман бош тортганига қарамасдан, жорий йилнинг май ойида мамлакатга умумий қиймати 200 миллион долларга яқин бўлган 3 тоннадан ортиқ рус олтини олиб кирилди. Бу ҳақда “Bloomberg” Швейцария Федерал божхона бошқармаси маълумотларига таяниб, хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қимматбаҳо металл Буюк Британиядан кириб келган, аммо Россияда ишлаб чиқарилган.

Бу ҳолат саноат бозорида кучли шов-шувга сабаб бўлди. Чунки Швейцарияда савдогарлар ва олтинни қайта ишлаш компанияларига 7 мартдан кейин қазиб олинган Россия хомашёсини сотиб олиш тақиқланган. 

Божхона материалларида май ойида Швейцарияга олиб келинган олтин қачон ишлаб чиқарилгани кўрсатилмаган. Кўплаб мутахассислар Буюк Британиядан транзит пункти сифатида фойдаланадиган бундай схема чекловларни четлаб ўтиш учун ишлатилиши мумкинлигига шубҳа қилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан