Швейцариялик тадқиқотчилар мамлакат аҳолисининг қанча қисми коронавируснинг янги турига қарши иммунитет ҳосил қилганини аниқлаш учун маҳаллий аҳолидан қон намуналарини тўплашни бошладилар, деб хабар беради SwissInfo.
Тадқиқот Швейцария соғлиқни сақлаш мактаби, 12 та илмий муассасаларни бирлаштирган SSPH + томонидан олиб борилмоқда.
Тадқиқот олти ой давом этади. Тадқиқотчилар ўз ишлари орқали коронавируснинг янги турини мамлакатнинг айрим ҳудудлари ва аҳолининг айрим гуруҳларига қандай таъсир қилганлигини аниқлаш учун режалаштиришмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус тарқалгандан бери 28 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. Тахминан 1,5 минг киши ўлди, 20 мингга яқин одам тузалди.