Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Швейцария компанияси «Hamkorbank» акцияларини сотиб олди
11.11.2018 15:20,  
10

Швейцариянинг «ResponsAbility Investments» инвестицион компанияси «Hamkorbank» акцияларини сотиб олди. Бу ҳақда банк матбуот хизматига таяниб Turon 24 хабар берди.

Швейцариянинг «ResponsAbility Investments» компанияси Халқаро молия корпорацияси (ХМК)нинг «Hamkorbank»даги улушининг ярмини – банк акцияларининг 7,66 фоизини сотиб олди.

«ResponsAbility» ХФК билан «Hamkorbank» акциядори бўлганидан мамнун ва банкнинг Ўзбекистон бўйлаб микро, кичик ва ўрта корхоналарга таклиф этиладиган молиявий ҳамда барқарор банк қарорларини қўллаб-қувватлайди», – дейилади хабарда.

ХМК «Hamkorbank»нинг илк хорижий акциядори бўлиб, 2010 йилда умумий ҳисобда 60 млн доллар миқдорда сармоя киритган.

Банк акцияларидаги ярим улушини сотгани билан ХМК банкнинг фаол акционери бўлиб қолишни режалаштирмоқда.

«ResponsAbility Investments» – актив ва инвестицияларни бошқариш ва ривожлантириш бўйича дунёдаги етакчи инвестицион компаниялардан бири. Компания бир қатор инвестиция механизмларини бошқаради. Ушбу механизмлар иқтисодий ривожланаётган мамлакатларда асосан рўйхатдан ўтказилмаган компаниялар учун бизнес моделлар билан қарзни хусусий жойлаш ва хусусий капитални тақдим этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан