Швейцарияда хўрозга кечаси қичқириш суд томонидан тақиқланди

Швейцарияда хўрозга кечаси қичқириш суд томонидан тақиқланди

Швейцариянинг Цюрих кантони аҳолиси уйи яқинида автоулов турар жойда товуқхона очган кишини судга беришди. Бу ҳақда Neue Zurcher Zeitung хабар қилди.

Даъвогарнинг аризасида ёзилишича, хўроз тез-тез ва жуда баланд овозда қичқиради. Бунга далил сифатида эркак хўроз қичқириғини санаб чиқди. Хўроз бир соат давомида 14 дан 44 мартагача қичқирган экан. Товушининг баландлиги 15 метр атрофида 84 децибелни ташкил қилди.

Суд бу ўлчовларни шубҳа остига олди, чунки улар смартфон ёрдамида ҳисобланган.

Суд хўроз эгасига иш кунлари кечқурун соат 10 дан эрталаб соат 8 гача, дам олиш кунлари эса кечқурун соат 10 дан эрталаб соат 9 гача хўрознинг “сукут сақлаши”ни таъминлаши ҳақида қарор қабул қилди. Шунингдек, хўрозга товуқхонани тарк этиш ман этилди.

Шунга ўхшаш суд иши Францияда кўриб чиқилмоқда. У ерда эрта тонгда қичқириб, қўшниларни уйғотаётган хўроз суд қилинмоқда.