Сифатсиз дори сотиш қандай жавобгарлик келтириб чиқаради? 

Сифатсиз дори сотиш қандай жавобгарлик келтириб чиқаради? 

Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.

Дорихоналар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

Жумладан, Жиноят кодексига кўра, ушбу жиноят учун жиноятнинг оғирлик даражасига қараб 22 млн 300 минг сўм жаримадан бошлаб 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо белгиланиши мумкин.