Сингапур компанияси Тошкент вилоятида "Нурафшон сити" қуради

Сингапур компанияси Тошкент вилоятида

Фото: Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Сингапурнинг Universal Success Enterprises ва Тошкент вилояти ҳокимияти "Нурафшон сити"ни қуриш тўғрисида келишиб олди, деб хабар беради Дунё агентлиги.

Янги шаҳарнинг умумий майдони тахминан 2,8 минг гектарни ташкил қилади. Сингапурлик мутахассислар 2021 йилнинг биринчи чорагига қадар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини (ТИА) ишлаб чиқиши керак.

Молиялаштириш тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ёки Universal Success Enterprises Limited томонидан жалб қилинган хорижий молия институтларининг кредит линиялари ҳисобидан амалга оширилади. Қурилиш учун зарур маблағ ҳажми техник-иқтисодий асос тайёрлангандан сўнг аниқланади.